top
logo
English (United Kingdom)Russian (CIS)Uzbek

Об хаво

Яндекс.Погода

Архив

Мультимедия

Мультимедийный продукт "Путеводитель Самарканда" доступен для скачивания. Скачать


Узбекистон Республикаси Президентининг
КАРОРИ
“БАРКАМОЛ АВЛОД ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТУГРИСИДА


Мамлакатимизда соглом ва баркамол авлодни тарбия-лаш, ёшларнинг уз ижодий ва интеллектуал салохиятини руёбга чикариши, мамлакатимиз йигит-кизларини XXI аср талабларига тулик жавоб берадиган хар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш буйича кенг куламли аник йуналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш максадида, шунингдек, Узбекистон Республикасида 2010 йилнинг "Баркамол авлод йили" деб эълон килингани муносабати билан:


1. "Баркамол авлод йили" Давлат дастури тасдиклансин. Унда куйидагилар асосий вазифалар этиб белгилансин:
болалар ва ёшларнинг хукук ва манфаатларини химоя килишга, уларни баркамол ривожлантиришнинг хукукий асосларини мустахкамлашга каратилган меъёрий-хукукий базани такомиллаштириш, амалдаги конунчилик хамда меъёрий хужжатларга замон талабларига мос узгартириш ва кушимчалар киритиш;
"Соглом она — соглом бола" дастурини изчил амалга ошириш асосида соглом авлодни вояга етказиш бораси-даги чора-тадбирларни янада кучайтириш, оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мухофаза килиш тизимини такомиллаштириш, профилактикага асосланган согликни саклаш тизимини устувор ривожлантириш, тиббий хизмат моддий-техника базасини мустахкамлаш, соглом болалар тугилиши ва уларни тарбиялаш билан боглик масалалар юзасидан ахоли уртасида тушунтириш хамда маслахат ишларини кучайтириш;
тайёрланаётган мутахассисларга реал иктисодиёт тармоклари ва сохаларидаги мавжуд талабга алохида эътибор каратган холда, усиб келаётган ёш авлодга таълим ва тарбия бериш сохасидаги моддий-техника базани янада мустахкамлаш, ундан окилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, давлат таълим стандартлари, укув даоурлари ва укув-услубий адабиётларни такомиллаштириш;
таълим жараёнига янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни, электрон дарсликлар, мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш оркали мамлакатимиз мактабларида, касб-хунар коллежлари, лицейлари ва олий укув юртларида укитиш сифатини тубдан яхшилаш, таълим муассасаларининг укув-лаборатория базасини замонавий турдаги укув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси билан мустахкамлаш, шунингдек, укитувчилар ва мураббийлар мехнатини моддий хамда маънавий рагбатлантириш буйича самарали тизимни янада ривожлантириш;
замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, ракамли ва кенг форматли телекоммуникация алока воситалари хамда Интернет тизимини янада ривожлан-тириш, уларни хар бир оила хаётига жорий этиш ва кенг узлаштириш;
ёш авлодни жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, болалар спортини ривожлантириш сохасида, ёшларни, айникса, кишлок кизларини спорт билан мунтазам шугулланишга кенг жалб этиш, янги спорт мажмуаларини, стадионлар ва иншоотларни куриш, уларни замонавий спорт анжомлари ва жихозлари билан таъминлаш, юкори малакали устоз ва мураббийлар билан мустахкамлаш буйича амалга оширилаётган ишларни изчил кучайтириш;
иктисодиётни таркибий узгартиришнинг мухим йунали-ши, ахоли ва урта синф мулкдорлари даромадларини шакллантириш асоси булган кичик бизнес хамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янада рагбатлантириш, бу сохадаги мавжуд муаммоларни хал этиш, ёшлар, авваламбор, касб-хунар коллежлари ва олий таълим муассасапари битирувчиларини, айникса, кишлок жойларда тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш учун шароит яратиш;
илм-фанни янада ривожлантириш, иктидорли ва кобилиятли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг уз ижодий ва интеллектуал салохиятини руёбга чикариши учун шароит яратишга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чикиш;
ёш оилаларга гамхурлик килиш ишларини кучайтириш, уларни хукукий ва ижтимоий мухофаза килишни таъмин-лаш, жисмонан ва хар томонлама ривожланган баркамол авлодни миллий ва умуминсоний кадриятлар хамда Ватанга мухаббат рухида тарбиялаш борасида жамиятнинг мухим бугини булган соглом ва мустахкам оилани шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
ёшлар уртасида соглом турмуш тарзини карор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёхвандлик иллатларидан, бошка турли халокатли тахдидлар хамда биз учун ёт булган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубан "оммавий маданият" хуружларидан химоя килишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


2. Узбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 9 декабрдаги 3329-фармойишига биноан тузилган Респуб-лика комиссиясига "Баркамол авлод йили" Давлат дастури бажарилишини ташкил этиш ва унинг ижроси мониторин-гини амалга ошириш вазифаси юклансин.


3. "Баркамол авлод йили" Давлат дастурини амалга оши-риш буйича Республика комиссияси (Ш. М. Мирзиёев):
икки хафта муддатда вазирликлар, идоралар, хужалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари томонидан хар бир вазирлик, идора, минтака, шахар, туман ва ахоли пункти буйича худудлар хамда тармокларга оид "Баркамол авлод йили" дастурлари ишлаб чикилиши ва кабул килинишини таъминласин;
мазкур Дастурнинг булимлари ва бандларини давлат хамда хужалик бошкаруви республика органлари, махаллий давлат хокимияти органлари ва бошка ташкилотлар даражасида тулик ва уз вактида бажариш ишларини мувофиклаштирсин, Дастурга киритилган тад-бирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат урнатсин;

Узбекистон Республикаси Президенти Девонига хар чорак якуни буйича "Баркамол авлод йили" Давлат дастурида тасдикланган тад-бирларнинг бажарилиши тугрисида ахборот такдим этсин.

  1. 4. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси (Ш. М. Мирзиёев) Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахри ва туманлар (шахарлар)да Коракалпогистон Респуб-ликаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли худудлар хокимлари рахбарлигида Дастурни амалга ошириш буйича тегишли комиссия-лар ташкил этилишини таъминласин, уларнинг зиммасига Дастурда кузда тутилган тадбирларни сузсиз ва тулик амалга ошириш буйича шахсий жавобгарлик юкласин.
  2. 5. Узбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Узбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси ва бошка оммавий ахборот воситалари: ахоли, айникса, ёшлар уртасида "Баркамол авлод йили" Давлат дастурининг максад ва вазифаларини кенг тушунтириш;

Дастурнинг амалга оширилиши тугрисида мунтазам ахборот бериб бориш, давлат ва хужалик бошкаруви органлари, жойлардаги давлат хокимияти органлари, жамоат ва нохукумат ташкилотларнинг Дастурда кузда тутилган тадбирларни амалга ошириш буйича кушган амалий хиссасини ёритишни таъминласин.
6. Мазкур карор ижросини назорат килиш Узбекистон Республи- каси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Узбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент шахри, 2010 йил 27 январь

 

 

bottom

Copyright © 2011. samarkand.infolib.uz.